Янгиланган экспозиция: китоб санъати ва замонавий миниатюра

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Камолиддин Беҳзод номидаги миниатюра санъати музейидаги доимий кўргазма янги экспозицияни тақдим этади. Унда Шарқ китоб санъати тарихи ва Ўзбекистон замонавий миниатюраси ютуқлари бирлаштирилган.
Янгиланган экспозиция ҳақида
Камолиддин Беҳзод номидаги миниатюра санъати музейи 1997 йилда ташкил этилган бўлиб, Тошкент марказидаги икки қаватли бинода жойлашган. Биринчи қаватда кўргазмалар ўтказилади, иккинчи қават эса доимий экспозицияга ажратилган ва унинг янгиланган коллекцияси хақида сўз кетади.
Янгиланган коллекция икки бўлимдан иборат:
Китоб санъати тарихи ва миниатюра
XII–XIX асрларга оид қўлёзма китоблар, Самарқанд, Бухоро, Тибриз ва бошқа марказларда яратилган миниатюраларнинг факсимил нусхалари намойиш этилади. Уникал экспонатлар қаторида XVII–XVIII асрлардаги Мадина ва Макка тасвирлари ҳам бор.
Ўзбекистон замонавий миниатюраси
Шомаҳмуд Муҳаммаджонов ва Ниёзали Холматов каби усталарнинг ишлари анъанавий санъат тикланишини ва янги йўналишларни кўрсатади. Лак миниатюралари, қўл меҳнати билан ишланган ашёлар музей залларини безаб турибди.
Музей экспонатлари ҳақида илк бор аудио ахборот тақдим этилди. Музей миниатюра санъати мероси ва замонавий ютуқларга эътибор қаратишда давом этмоқда.
© Sputnik / Бахром Хатамов

“Нажот уз-зокирин” (Зикр қилувчиларнинг нажоти). Қўлёзма. ХII аср. Хаттот: Абу Бакир ибн Муҳаммад Ас-Сайлоний

“Нажот уз-зокирин” (Зикр қилувчиларнинг нажоти). Қўлёзма. ХII аср. Хаттот: Абу Бакир ибн Муҳаммад Ас-Сайлоний - Sputnik Ўзбекистон
1/14

“Нажот уз-зокирин” (Зикр қилувчиларнинг нажоти). Қўлёзма. ХII аср. Хаттот: Абу Бакир ибн Муҳаммад Ас-Сайлоний

© Sputnik / Бахром Хатамов

Қадимий китоб муқовалари. ХVIII аср. (Картон, бўрттирма)

Қадимий китоб муқовалари. ХVIII аср. (Картон, бўрттирма) - Sputnik Ўзбекистон
2/14

Қадимий китоб муқовалари. ХVIII аср. (Картон, бўрттирма)

© Sputnik / Бахром Хатамов

Музей меҳмони

Музей меҳмони - Sputnik Ўзбекистон
3/14

Музей меҳмони

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Рустам ва Суҳрабнинг жанги". Ниёзали Холматов. 2013 йил (Ипак қоғоз, темпера)

"Рустам ва Суҳрабнинг жанги". Ниёзали Холматов. 2013 йил (Ипак қоғоз, темпера) - Sputnik Ўзбекистон
4/14

"Рустам ва Суҳрабнинг жанги". Ниёзали Холматов. 2013 йил (Ипак қоғоз, темпера)

© Sputnik / Бахром Хатамов

Чапдан ўнгга: “Шамс” 2017, “Оят ал-Курсий” 2023, “Зарварақ” 2011 Улуғбек Орифжонов

Чапдан ўнгга: “Шамс” 2017, “Оят ал-Курсий” 2023, “Зарварақ” 2011 Улуғбек Орифжонов - Sputnik Ўзбекистон
5/14

Чапдан ўнгга: “Шамс” 2017, “Оят ал-Курсий” 2023, “Зарварақ” 2011 Улуғбек Орифжонов

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Оят ал-Курсий" Улуғбек Орифжонов 2023 йил. (Қоғоз, темпера, тушь)

"Оят ал-Курсий" Улуғбек Орифжонов 2023 йил. (Қоғоз, темпера, тушь) - Sputnik Ўзбекистон
6/14

"Оят ал-Курсий" Улуғбек Орифжонов 2023 йил. (Қоғоз, темпера, тушь)

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Шаҳзода овда." Камол Мирзаев. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

"Шаҳзода овда." Камол Мирзаев. 2005 йил (Қоғоз, темпера) - Sputnik Ўзбекистон
7/14

"Шаҳзода овда." Камол Мирзаев. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Фарҳоднинг дeв билан жанги". Мирҳамид Собиров. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

"Фарҳоднинг дeв билан жанги". Мирҳамид Собиров. 2005 йил (Қоғоз, темпера) - Sputnik Ўзбекистон
8/14

"Фарҳоднинг дeв билан жанги". Мирҳамид Собиров. 2005 йил (Қоғоз, темпера)

© Sputnik / Бахром Хатамов

“Шайх Санъон – III” (триптих). Беҳзод Хожиметов. 2006 йил (Мато, темпера)

“Шайх Санъон – III” (триптих). Беҳзод Хожиметов. 2006 йил (Мато, темпера) - Sputnik Ўзбекистон
9/14

“Шайх Санъон – III” (триптих). Беҳзод Хожиметов. 2006 йил (Мато, темпера)

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Базм" (сўзана). 2003 йил (Шойи иплар, табиий бўёқлар, қўл чоки "юрма").

"Базм" (сўзана). 2003 йил (Шойи иплар, табиий бўёқлар, қўл чоки "юрма"). - Sputnik Ўзбекистон
10/14

"Базм" (сўзана). 2003 йил (Шойи иплар, табиий бўёқлар, қўл чоки "юрма").

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Шоҳнома" (қутича). Шомахмуд Муҳаммажонов. 1982 йил (Тошқоғоз, темпера, лок)

"Шоҳнома" (қутича). Шомахмуд Муҳаммажонов. 1982 йил (Тошқоғоз, темпера, лок) - Sputnik Ўзбекистон
11/14

"Шоҳнома" (қутича). Шомахмуд Муҳаммажонов. 1982 йил (Тошқоғоз, темпера, лок)

© Sputnik / Бахром Хатамов

Музей меҳмони

Музей меҳмони - Sputnik Ўзбекистон
12/14

Музей меҳмони

© Sputnik / Бахром Хатамов

Манучеҳрнинг малика хузурига келиши (факсимил нусха). ХVI аср. Машҳад мактаби.

Манучеҳрнинг малика хузурига келиши (факсимил нусха). ХVI аср. Машҳад мактаби. - Sputnik Ўзбекистон
13/14

Манучеҳрнинг малика хузурига келиши (факсимил нусха). ХVI аср. Машҳад мактаби.

© Sputnik / Бахром Хатамов

"Aс-сафар мин қабоил вад дувал ал-исломия. "Тарихи кабоил ал-араб" (араб қабилалари тарихи). Нодир қўлёзма, XIV аср

"Aс-сафар мин қабоил вад дувал ал-исломия. "Тарихи кабоил ал-араб" (араб қабилалари тарихи). Нодир қўлёзма, XIV аср - Sputnik Ўзбекистон
14/14

"Aс-сафар мин қабоил вад дувал ал-исломия. "Тарихи кабоил ал-араб" (араб қабилалари тарихи). Нодир қўлёзма, XIV аср

Янгиликлар лентаси
0