Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украина Қуролли кучлари бир йилда 590 мингдан ортиқ ҳарбийларини йўқотди

Россия ҳарбий идорасининг ҳафталик ҳисоботларига кўра, Украина Қуролли кучлари йил бошида ҳафтасига тўрт мингга яқин аскарини йўқотган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 1 янв — Sputnik. 2024 йилда Украина қўшинларининг йўқотишлари қарийб 593 410 кишини ташкил қилган. Буни РИА Новостининг Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига асосланган ҳисоб-китоблари тасдиқлайди.
Россия ҳарбий идорасининг ҳафталик ҳисоботларига кўра, Украина Қуролли кучлари йил бошида ҳафтасига тўрт мингга яқин аскарини йўқотган. Мартга келиб бу кўрсаткич етти мингдан кўпроққа ошган, бироқ кейин бироз камайган.
Бундан ташқари, март ойида Украина қуролли кучлари Белгород ва Курск вилоятларида Россия чегарасини бузиб ўтишга уринган, бунинг натижасида улар яна уч мингга яқин одамини йўқотган.
Кейин Украина ҳарбий хизматчиларининг йўқотишлари яна кўпая бошлаган ва май ойининг охирига келиб биринчи марта ҳафтасига ўн минг кишидан ошган, шундан кейин ҳеч қачон бу кўрсаткичдан пастга тушиш кузатилмаган.
Август ойида Киев Курск вилоятидаги Россия ҳудудига бостириб киришга уринган, шундан сўнг Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари янада ошган.
Украина қўшинлари 26 октябрдан 1 ноябргача бир ҳафта ичида энг кўп ҳарбий хизматчиларни йўқотган – қарийб 17 минг киши.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Рус аскарлари бир йилда қанча аҳоли пунктларини озод қилиши?