ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. “Йил аёли” миллий танлови республика босқичи ғолиблари тақдирланди, дея хабар берди Оила ва хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.
Қайд этилишича, танловнинг туман (шаҳар) босқичларида республика бўйича жами 3 091 нафар аёллар белгиланган 3 та шарт асосида иштирок этишди. Республикада 16 нафар иштирокчи ғолиб бўлди.
“Миллий кўрик-танловнинг республика босқичида 12 та номинация соҳибларига ноутбук, диплом, статуэтка тақдим этилди”, — дейилади хабарда.
Ғолиблар:
1-ўрин - Манзура Машарипова (Хоразм вилояти Гурлан туман 36-сон мактабгача таълим муассасаси мудираси, “Гурлан экспорт” масъулияти чекланган жамияти раҳбари) БҲМнинг 50 баравари, диплом, статуэтка;
2-ўрин - Зебинисо Хайруллаева (Фарғона вилояти, Фарғона шаҳар “Тантана текстиль” масъулияти чекланган жамияти раҳбари) БҲМнинг 40 баравари, диплом, статуэтка;
3-ўрин - Ўралтош Эшимова (Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар ва ижтимоий масалалар бўлими бошлиғи, подполковник) БҲМнинг 30 баравари, диплом, статуэтка.
Определены победительницы республиканского конкурса "Женщина года"
© Пресс служба Комитета по делам семьи и женщин
“Йил аёли” миллий танловида олий соврин Гран-прини Қорақалпоғистон Республикаси, Олимпиа ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий маҳорат мактаби мураббий ўқитувчиси Нигора Пальванова қўлга киритди. Унга президент совғаси “CHEVROLET ONIX” автомобили, диплом, статуэтка тақдим этилди.
Номинациялар ғолиблари:
“Йилнинг энг ватанпарвар аёли”: Дилноза Аралова (Жиззах вилояти, ДХХ чегара қўшинлари 9113 ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси);
“Йилнинг энг фаол олима аёли”: Азиза Мухторова Эркиновна (Тошкент шаҳри Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректор маслаҳатчиси, психология фанлари доктори, профессор);
“Йилнинг энг илғор тадбиркор аёли”: Шохида Насриддинова (Тошкент шаҳри, “MILK FOODS TRADE” МЧЖ директори);
“Йилнинг энг яхши ижодкор аёли”: Дилшода Султанова (Самарқанд вилояти, Самарқанд давлат Архитектура ва қурилиш университети “Тасвирий санъат” кафедраси профессори);
“Ўз касбининг устаси бўлган йил аёли”: Надежда Волинскова (Тошкент вилояти, Олмалиқ “Аммофос-Махсам” АЖ бош технологи);
“Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси": - Сайёра Кенжаева (Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси);
“Йилнинг энг яхши уй бекаси”: Фаридахон Хошимова (Андижон вилояти, уй бекаси);
“Йилнинг энг жонкуяр устози": Сожида Хайдарова (Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Таълим ташкилотларида тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш шўъбаси методисти);
“Йилнинг энг фаол соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси": Мамлакат Ражабова (Бухоро вилояти, Ромитан тиббиёт бирлашмаси бош ҳамшираси);
“Йилнинг энг янги ғоялар ташаббускори": Саодатхон Эгамова (Наманган вилояти, Уйчи тумани ММТБга қарашли 23-сонли мактаб қошидаги “Наманган қалқон махсус гуруҳ” НТМ директори);
“Йилнинг энг яхши чилангар аёли": Парвина Муллаева (Сирдарё вилояти “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти “Фарход гидро электростанцияси” филиали электрмашиналар цехи гидротурбина қурилмаларини таъмирловчи чилангар );
“Энг фаол яшил макон тарғиботчиси": Нодирахон Насирдинова (Андижон вилояти, “Гуллар ва ландшафт” МЧЖ раҳбари).