Оқтов яқинида қулаган самолёт Россия осмонида атайлаб уриб туширилмаган — Алиев

Алиев Оқтов яқинидаги самолёт ҳалокатига изоҳ берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. “Озарбайжон ҳаво йўллари” (AZAL)нинг Embraer 190 русумли самолёти атайлаб Россия ҳудудида уриб туширилмаган. Бу ҳақда Озарбайжон телеканали AzTVга берган интервюсида республика президенти Илҳом Алиев маълум қилди.
“Самолёт Россия ҳудуди узра атайлаб уриб туширилмаган”, — деди давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, фюзеляжнинг (ҳалокатга учраган самолёт — таҳр.) тешикларга тўла бўлгани қушлар галаси билан тўқнашув версиясини кун тартибидан бутунлай олиб ташлаган.
Оқтовдаги самолёт ҳалокати бўйича янги тафсилотлар маълум бўлди