Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди

Қарағанда вилоятида ичида Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус бузилиб қолган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида бузилиб қолган автобусдан 40 киши эвакуация қилинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган.
Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Қарағанда вилоятининг Шет туманидан бир неча километр узоқликда автобус бузилиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига қутқарувчилар етиб борган. Автобус салонида 40 нафар йўловчи бўлган – Қозоғистон ва Ўзбекистон фуқаролари.
Улар автобусдан эвакуация қилинган ва хавфсиз жойга олиб борилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик қутқарилди