Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик қутқарилди

© Foto : Пресс-служба МЧС КазахстанаНоқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар Ақтўбе вилоятидаги йўллардан 93 кишини эвакуация қилди, архив сурат.
Ноқулай об-ҳаво туфайли қутқарувчилар Ақтўбе вилоятидаги йўллардан 93 кишини эвакуация қилди, архив сурат. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.01.2024
Oбуна бўлиш
Автобус Ақтўбе вилоятида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида носозлик туфайли тўхтаб қолган.
ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Қозоғистонда совуқда бузилиб қолган автобусдан 55 нафар ўзбекистонлик қутқарилди, дея хабар берди Sputnik Қозоғистон.
Қайд этилишича, Автобус Ақтўбе вилоятида Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида носозлик туфайли тўхтаб қолган.
“Ақтўбе вилоятида, республика аҳамиятига молик Самара-Чимкент автомобиль йўлининг 965-километрида “Тошкент-Қозон” йўналишида техник носоз бўлган йўловчи автобуси тўхтаб қолган, бортида 55 нафар йўловчи – Ўзбекистон фуқаролари бўлган”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимлари йўловчиларни Қорабутак қишлоғидаги масжидга эвакуация қилган, уларга тиббий ёрдам керак бўлмаган.
Янгиликлар лентаси
0