TOШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ўзини ривожланаётган кўп қутбли дунёнинг мустақил ва ўзини ўзи таъминловчи марказларидан бири сифатида тасдиқлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) тор доирадаги йиғилишида маълум қилди.
“Бирлашмамиз ривожланаётган кўп қутбли дунёнинг мустақил ва ўзини ўзи таъминловчи марказларидан бири сифатида ўзини намоён қилди ва жадал ривожланишда давом этмоқда. Евроосиё иттифоқи фаолияти савдо ва сармоявий айирбошлашни кенгайтириш, ишбилармонлик алоқаларини ошириш, ҳамкорлик алоқаларини чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда. Асосийси, интеграцион ўзаро ҳамкорлик бизнинг бирлашмамиз иштирокчиларининг ҳар бирига реал фойда келтиради”, — деди Россия раҳбари.
Россия ЕОИИдаги шериклар билан ҳамкорликни қадрлайди ва ишни фаоллаштиришдан манфаатдор, деди Владимир Путин.