Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Мирзиёев Олий Евроосиё иқтисодий кенгаши йиғилишида иштирок этмоқда — жонли эфир

Oбуна бўлиш
Етакчилар йиғилишда ЕОИИга интеграцияни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургда бўлиб ўтаётган Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг (ОЕИК) навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этмоқда.
Учрашув Арманистон бош вазири Никол Пашинян раислигида (онлайн форматда) ўтказилди. Унда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаров, Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, ЕОИИ ҳузуридаги кузатувчи мамлакат – Эрон саноат, конлар ва савдо вазири Саид Муҳаммад Отабак ҳам қатнашди. Куба президенти Мигель Диас-Канель иштирокчиларга видеомурожаат йўллади.
Етакчилар йиғилишда ЕОИИга интеграцияни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишмоқда. Шу жумладан, ички бозордаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, молия соҳасидаги қонунчиликни уйғунлаштириш, хизматларнинг ягона бозорини либераллаштириш ҳақида сўз юритилмоқда. Яна бир мавзу – газ, нефть ва нефть маҳсулотларининг умумий бозорини шакллантириш.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомига эга бўлган. Молдова ва Куба ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0