Ўзбекистон ва ЕОИИ

Шавкат Мирзиёев МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этади

Мамлакат етакчиси МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 25-26 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган МДҲ ва ЕОИИ саммитларида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

"Мамлакат етакчиси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви ва Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилишида кузатувчи мақомида иштирок этади", — дея хабар берди президент матбуот хизмати.

Саммитлар кун тартибидан мазкур кўп томонлама бирлашмалар доирасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Биргаликда қилинган ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинади ва келгуси йилги амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашилади.