ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиради, дея хабар берди Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентда бўлиб ўтган Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакилларининг учрашувида келаси йилга мўлжалланган ахборот ҳамкорлиги режаси имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг 8 август куни Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар доирасида имзоланди.
Казахстан и Узбекистан усилят сотрудничество по противодействию дезинформации и фейковым новостям
© Министерство культуры и информации Республики Казахстан
Режада медиа-контент алмашинувини ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари учун тренинг ва семинарлар ўтказиш, матбуот котибларининг малакасини ошириш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш ва дезинформацияга қарши биргаликда курашиш кабилар назарда тутилган.
Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этишга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 17-19 декабрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияси Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларининг VI йиғилишида ҳам иштирок этди.