https://sputniknews.uz/20241222/ozbekiston-qozogiston-dezinformatsiya-soxta-yangiliklar-47238173.html
Ўзбекистон ва Қозоғистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши қандай курашмоқчи?
Ўзбекистон ва Қозоғистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши қандай курашмоқчи?
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этишга келишиб олишди. 22.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-22T16:39+0500
2024-12-22T16:39+0500
2024-12-22T16:39+0500
маданият
ўзбекистон
қозоғистон
оав
журналистлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/592/06/5920622_0:163:3061:1885_1920x0_80_0_0_cbc63c5e8b9492e75a20eff29dcc3661.jpg
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиради, дея хабар берди Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.Тошкентда бўлиб ўтган Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакилларининг учрашувида келаси йилга мўлжалланган ахборот ҳамкорлиги режаси имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг 8 август куни Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар доирасида имзоланди.Режада медиа-контент алмашинувини ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари учун тренинг ва семинарлар ўтказиш, матбуот котибларининг малакасини ошириш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш ва дезинформацияга қарши биргаликда курашиш кабилар назарда тутилган.Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этишга келишиб олишди.Эслатиб ўтамиз, 17-19 декабрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияси Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларининг VI йиғилишида ҳам иштирок этди.
ўзбекистон
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/592/06/5920622_165:0:2896:2048_1920x0_80_0_0_f5bfe1c96fab54795a18dea1ca745b6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, қозоғистон, оав, журналистлар
маданият, ўзбекистон, қозоғистон, оав, журналистлар
Ўзбекистон ва Қозоғистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши қандай курашмоқчи?
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этишга келишиб олишди.
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қозоғистон ва Ўзбекистон дезинформация ва сохта янгиликларга қарши курашиш бўйича ҳамкорликни кучайтиради, дея хабар берди Маданият ва ахборот вазирлиги матбуот хизмати.
Тошкентда бўлиб ўтган Қозоғистон Маданият ва ахборот вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги вакилларининг учрашувида келаси йилга мўлжалланган ахборот ҳамкорлиги режаси имзоланди. Ҳужжат Ўзбекистон Президентининг 8 август куни Қозоғистонга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқлар доирасида имзоланди.
Режада медиа-контент алмашинувини ташкил этиш, оммавий ахборот воситалари учун тренинг ва семинарлар ўтказиш, матбуот котибларининг малакасини ошириш, ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш ва дезинформацияга қарши биргаликда курашиш кабилар назарда тутилган.
Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида тажриба алмашиш мақсадида ОАВ вакиллари учун пресс-турлар ташкил этишга келишиб олишди.
Эслатиб ўтамиз, 17-19 декабрь кунлари Ўзбекистон ва Қозоғистон делегацияси Туркий Давлатлар Ташкилотига аъзо давлатларнинг ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларининг VI йиғилишида ҳам иштирок этди.