ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Фарғонадаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчаси бошқа фаолият олиб бормайди, дея хабар берди вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати.
“Фарғона шаҳар А.Яссавий кўчасидаги АЁҚШ ва АГТШ аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва келгусида содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида тадбиркорнинг ўз хохишига кўра бузулмоқда ва бошқа фаолият олиб бормайди”, — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлган. Натижада 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган.