https://sputniknews.uz/20241218/fargona-yongin-4-nafar-fuqaro-halok-boldi-iib-47156526.html
Фарғонадаги ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди — ИИБ
Фарғонадаги ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди — ИИБ
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган, 2 нафар шахсларни ушлаш чоралари кўрилмоқда.
2024-12-18T11:43+0500
2024-12-18T11:43+0500
2024-12-18T11:43+0500
жамият
ўзбекистон
фарғона вилояти
ёнғин
портлаш
ииб
газ портлаши
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_0:0:720:405_1920x0_80_0_0_5b1cc30960efa11012ce28c9b5b52456.jpg
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Фарғона шаҳрида юзага келган ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати. Кеча, 17 декабрь куни, соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ўзбекистон
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/06/10/25370488_66:0:679:460_1920x0_80_0_0_98b7186dd61b6cff1b7d2ddc8e25a2d4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона шаҳар, янгийўл маҳалласи “petrolium” пропан газ қуйиш шохобчаси портлаш
фарғона шаҳар, янгийўл маҳалласи “petrolium” пропан газ қуйиш шохобчаси портлаш
Фарғонадаги ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди — ИИБ
Жиноят иши доирасида 5 киши қамоққа олинган, 2 нафарини ушлаш чоралари кўрилмоқда.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Фарғона шаҳрида юзага келган ёнғин оқибатида 4 нафар фуқаро ҳалок бўлди, дея хабар берди Фарғона вилояти ИИБ
ахборот хизмати. Кеча, 17 декабрь куни, соат 13:45 ларда Фарғона шаҳар, Янгийўл маҳалласидаги “Petrolium” пропан газ қуйиш шохобчасида 5 м. куб сиғимли контейнерга газ қуйиш жараёнида ёриқ келиб чиқиб, газ моддаси ташқарига сизиб чиқиши оқибатида портлаш ва ёнғин содир бўлган.
“Натижада 1 нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлган, шу ҳудудда бўлган бир нечта фуқаролар турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан улардан 3 нафари шифохонада вафот этган”, — дейилади хабарда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят ИИБ томонидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми “а” банди ҳамда 259-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
“Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида 5 нафар шахс процессуал тартибда қамоққа олинган, 2 нафар шахсни ушлаш чоралари кўрилмоқда”, — дейилган хабарда.
Ҳолат юзасидан тегишли экспертизалар тайинланган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.