ТОШКЕНТ, 20 дек - Sputnik. Жума куни Киев вилоятининг Бориспол туманидаги омборхоналарда портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди, деб хабар қилмоқда Украина ФВВ. .
“Бориспол тумани ҳудудида 15 минг квадрат метр майдондаги омбор ёниб кетди”, — дейилади департаментнинг Телеграм-каналида эълон қилинган хабарда.
Аниқлик киритилишича, ёнғинни ўчиришга Киевдан махсус техника, Бориспол аэропорти, Жануби-ғарбий темир йўлнинг ўт ўчириш поезди, шунингдек, маҳаллий ҳокимият органларидан сув етказиб берувчи автомашиналар жалб қилинган.
Россия Мудофаа вазирлиги 20 декабрь куни эрталаб Украина ҳудудидаги бир неча объектларга, хусусан, СБУнинг бошқарув марказига, Киевнинг "Луч" конструкторлик бюросига юқори аниқликдаги узоқ масофали қуроллар билан гуруҳли зарба уюштиргани ҳақида хабар қилган эди.