Ўзбекистон ва ЕОИИ

Энди юқори технологияли тиббий ёрдам ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун қулайроқ бўлади

ЕЕК ҳайъати Иттифоқда соғлиқни сақлаш соҳасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича тавсияномани тасдиқлади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари фуқаролари учун юқори технологияли тиббий ёрдам янада қулайроқ бўлади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
ЕИК Иттифоқнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади.
Келаси йил стратегиясини амалга ошириш доирасида тайёрланган ҳужжат ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини ўз ичига олади:
ахборот-коммуникация технологиялари ва телетиббиётни ривожлантириш;
юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш;
тиббий технологияларни стандартлаштириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик.
Қайд этилишича, бундай ҳамкорлик аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатдорлиги асосида амалга оширилади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.

"Таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш Иттифоқ давлатлари фуқаролари учун замонавий тиббий технологиялар ва юқори технологияли тиббий ёрдамнинг мавжудлигини таъминлашга ёрдам беради", – деди ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов.

Хусусан, ЕОИИ мамлакатларига телетиббиёт хизматларидан фойдаланиш бўйича илғор тажриба ва илғор амалиётни ўрганиш, фуқароларга трансчегаравий тиббий ёрдам кўрсатишда масофавий ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ёндашувларини ишлаб чиқиш тавсия этилади.