https://sputniknews.uz/20241218/texnologiya-tibbiy-eoii-fuqarolar-qulaylik-47156228.html
Энди юқори технологияли тиббий ёрдам ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун қулайроқ бўлади
Энди юқори технологияли тиббий ёрдам ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун қулайроқ бўлади
Sputnik Ўзбекистон
ЕЕК ҳайъати Иттифоқда соғлиқни сақлаш соҳасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича тавсияномани тасдиқлади. 18.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-18T14:14+0500
2024-12-18T14:14+0500
2024-12-18T14:14+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_0:143:3132:1905_1920x0_80_0_0_c17a9f2d924cba5078e06540746baa76.jpg
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари фуқаролари учун юқори технологияли тиббий ёрдам янада қулайроқ бўлади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати. ЕИК Иттифоқнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади. Келаси йил стратегиясини амалга ошириш доирасида тайёрланган ҳужжат ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини ўз ичига олади: Қайд этилишича, бундай ҳамкорлик аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатдорлиги асосида амалга оширилади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати. Хусусан, ЕОИИ мамлакатларига телетиббиёт хизматларидан фойдаланиш бўйича илғор тажриба ва илғор амалиётни ўрганиш, фуқароларга трансчегаравий тиббий ёрдам кўрсатишда масофавий ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ёндашувларини ишлаб чиқиш тавсия этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/07/35790097_201:0:2932:2048_1920x0_80_0_0_b300f6a1c55a30e81f02eb3e3335fa7e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, тиббиёт муассаси
еоии, еик, тиббиёт муассаси
Энди юқори технологияли тиббий ёрдам ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари учун қулайроқ бўлади
ЕЕК ҳайъати Иттифоқда соғлиқни сақлаш соҳасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича тавсияномани тасдиқлади.
TOШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатлари фуқаролари учун юқори технологияли тиббий ёрдам янада қулайроқ бўлади, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК)
матбуот хизмати. ЕИК Иттифоқнинг соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш режасини маъқуллади.
Келаси йил стратегиясини амалга ошириш доирасида тайёрланган ҳужжат ҳамкорликнинг учта асосий йўналишини ўз ичига олади:
ахборот-коммуникация технологиялари ва телетиббиётни ривожлантириш;
юқори технологияли тиббий ёрдам кўрсатиш;
тиббий технологияларни стандартлаштириш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик.
Қайд этилишича, бундай ҳамкорлик аъзо давлатларнинг ўзаро манфаатдорлиги асосида амалга оширилади, дея қўшимча қилди матбуот хизмати.
"Таклиф этилган ташаббусларни амалга ошириш Иттифоқ давлатлари фуқаролари учун замонавий тиббий технологиялар ва юқори технологияли тиббий ёрдамнинг мавжудлигини таъминлашга ёрдам беради", – деди ЕИК иқтисодиёт ва молия сиёсати вазири Бахит Султанов.
Хусусан, ЕОИИ мамлакатларига телетиббиёт хизматларидан фойдаланиш бўйича илғор тажриба ва илғор амалиётни ўрганиш, фуқароларга трансчегаравий тиббий ёрдам кўрсатишда масофавий ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш ёндашувларини ишлаб чиқиш тавсия этилади.