Россия генерал-лейтенанти Игорь Кирилловни ўлдиришда гумонланувчи қўлга олинди

Украина махсус хизматлари гумонланувчига қотиллик учун 100 минг доллар мукофот ва Европа Иттифоқида турар жой ваъда қилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 дек — Sputnik. Москва вилоятида генерал Россия генерал-лейтенанти Игорь Кириллов ва унинг ёрдамчиси Илья Поликарповни ўлдиришда гумон қилинган шахс қўлга олинди. Уни Украина махсус хизматлари ёллаган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) маълум қилди.
Кеча Россия Қуролли кучларининг радиациявий, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари бошлиғи Игорь Кириллов Москва жануби-шарқидаги портлаш оқибатида ҳалок бўлди.

“Москванинг Рязань хиёбонидаги турар жой биноси ёнида қўлбола портловчи қурилмани ишга туширган 1995 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди", — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, кузатув учун автомашина ижарага олинган ва унга Wi-Fi-камера ўрнатилган, унинг тасвирлари Днепропетровскдаги теракт ташкилотчиларига узатилган.️ Офицерлар кириш жойидан чиқиб кетаётгани ҳақидаги видео сигнал олинган, ҳибсга олинган шахс томонидан восита масофадан ишга туширилган.
Украина махсус хизматлари бу терактни амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқаросига 100 минг доллар мукофот ва Европа Иттифоқида турар жой ваъда қилинган.
Терактни уюштиришда иштирок этган Украина махсус хизматлари ходимлари топилади ва муносиб жазо олишади, дейилади ФХХ хабарида.