Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди — Ван И

Президент РФ В. Путин встретился с членом Политбюро ЦК КПК Ван И
Хитой ташқи ишлар вазири: Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмаган.
Sputnik
TOШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Хитой ва Россия бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва биргаликда глобал стратегик барқарорликни таъминлайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари 2024 йилдаги халқаро вазият ва Хитой дипломатиясига бағишланган конференцияда дунёдаги катта ўзгаришлар шароитида "Россия ва Хитой ривожланиш ва тикланишда бир-бирини қўллаб-қувватлайди ва глобал стратегик барқарорликни биргаликда ҳимоя қилади", деб айтди.
“Халқаро вазиятдаги катта ўзгаришларга дуч келган ҳолда, Хитой ва Россия юқори даражадаги ўзаро стратегик ишончни сақлаб қолади”, — дея қўшимча қилди Ван И.
Шу билан бирга, вазир Россия ва Хитой ўртасидаги муносабатлар учинчи томонларга қарши қаратилмагани ва ташқи аралашувга дучор бўлмаслигини таъкидлади.

“Хитой ва Россия қарама-қаршиликдан кўра мулоқотга, иттифоқ тузишдан кўра шерикликка амал қилади ва йирик давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг умумий барқарор ва мувозанатли ривожланишига ҳисса қўшади”, — деди Хитой ташқи ишлар вазири.

Шунингдек, у Москва ва Пекин ўртасидаги муносабатлар икки давлат раҳбарларининг стратегик йўл-йўриқларидан сўнг етук барқарор ва мустақил бўлиб бораётганини айтди.