Халқаро олимпиада: дунёнинг юздан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари Самарқандда йиғилди

Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 дан ортиқ йўналишлари бўйича беллашишди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Самарқандда дунёнинг 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг халқаро олимпиадаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Жанубий Корея каби жаҳоннинг йигирматага яқин давлатидан талабалар, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Айтилишича, 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи иштирок этган тадбирда 730 нафардан ортиқ иштирокчи оффлайн ва 4000 нафарга яқини онлайн тарзда қатнашган.
Студенты-медики из разных стран приняли участие в международной олимпиаде в Самарканде
Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 тадан ортиқ йўналиши бўйича икки босқичда (тест ва амалий кўникмалар) беллашишди. Шунингдек, талабалар 7-авлод симуляцион роботлари орқали ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.
Студенты-медики из разных стран приняли участие в международной олимпиаде в Самарканде
Олимпиада доирасида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ва хорижий тиббиёт коллежларининг ўқувчилари ўрасида халқаро олимпиада ташкил қилинди.
Студенты-медики из разных стран приняли участие в международной олимпиаде в Самарканде
Қолаверса, талабалар учун замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари каби мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди. Олимпиаданинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.