https://sputniknews.uz/20241216/xalqaro-olimpiada-samarqand-47120094.html
Халқаро олимпиада: дунёнинг юздан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари Самарқандда йиғилди
Халқаро олимпиада: дунёнинг юздан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари Самарқандда йиғилди
Sputnik Ўзбекистон
Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 дан ортиқ йўналишлари бўйича беллашишди. 16.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-16T14:11+0500
2024-12-16T14:11+0500
2024-12-16T14:11+0500
жамият
ўзбекистон
самарқанд
олимпиада
талабалар
тиббиёт муассаси
самарқанд давлат тиббиёт университети
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/10/47118189_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_6132d4f5a97f1e8c45772898e21e7c1f.jpg
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Самарқандда дунёнинг 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг халқаро олимпиадаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Жанубий Корея каби жаҳоннинг йигирматага яқин давлатидан талабалар, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди. Айтилишича, 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи иштирок этган тадбирда 730 нафардан ортиқ иштирокчи оффлайн ва 4000 нафарга яқини онлайн тарзда қатнашган. Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 тадан ортиқ йўналиши бўйича икки босқичда (тест ва амалий кўникмалар) беллашишди. Шунингдек, талабалар 7-авлод симуляцион роботлари орқали ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди. Олимпиада доирасида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ва хорижий тиббиёт коллежларининг ўқувчилари ўрасида халқаро олимпиада ташкил қилинди. Қолаверса, талабалар учун замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари каби мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди. Олимпиаданинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/10/47118189_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_59879d7b7ffb1497c9f92c68ba9e8a75.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, самарқанд, олимпиада , талабалар, тиббиёт муассаси, самарқанд давлат тиббиёт университети
жамият, ўзбекистон, самарқанд, олимпиада , талабалар, тиббиёт муассаси, самарқанд давлат тиббиёт университети
Халқаро олимпиада: дунёнинг юздан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари Самарқандда йиғилди
Эксклюзив
Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 дан ортиқ йўналишлари бўйича беллашишди.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Самарқандда дунёнинг 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи талабалари, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирокида халқаро олимпиада ўтказилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Самарқанд давлат тиббиёт университети томонидан “Самарқанд-2020” тиббиёт олийгоҳлари талабаларининг халқаро олимпиадаси ўтказилди. Унда Ўзбекистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Россия, Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Жанубий Корея каби жаҳоннинг йигирматага яқин давлатидан талабалар, ректорлар ҳамда профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Айтилишича, 100 тадан зиёд тиббиёт олийгоҳи иштирок этган тадбирда 730 нафардан ортиқ иштирокчи оффлайн ва 4000 нафарга яқини онлайн тарзда қатнашган.
Халқаро олимпиаданинг асосий қисмида иштирокчилар тиббиётнинг 40 тадан ортиқ йўналиши бўйича икки босқичда (тест ва амалий кўникмалар) беллашишди. Шунингдек, талабалар 7-авлод симуляцион роботлари орқали ўз билим ва кўникмаларини синовдан ўтказишди.
Олимпиада доирасида Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ва хорижий тиббиёт коллежларининг ўқувчилари ўрасида халқаро олимпиада ташкил қилинди.
Қолаверса, талабалар учун замонавий тиббиётда фундаментал фанлар, илмий тадқиқот усуллари каби мавзуларда маҳорат дарслари ташкил этилди. Олимпиаданинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндорлар диплом, сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.