TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Қирғизистонда “Қирғиз-ўзбек дўстлиги” мусиқий кечаси бўлиб ўтди, дея хабар берди Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Бишкекдаги Тўқтўғул Сатилганов номидаги Қирғизистон миллий филармониясида Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков иштирокида “Қирғиз-ўзбек дўстлиги” мусиқий кечаси бўлиб ўтди.
Филармония саҳнасида икки мамлакат санъатининг таниқли намояндалари чиқиш қилди. Концертда Қирғизистон ва Ўзбекистон маданиятининг бойлиги ва ранг-баранглигини акс эттирувчи жўшқин мусиқа ва рақслар ижро этилди.
Бу воқеа қардош халқлар ўртасидаги мустаҳкам дўстлик ва маданий алоқалар тимсолига айланди.