Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар янги келишувлар имзолашди

Фарғона вилояти ҳокимлиги бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойга борди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар ўртасида 10 тага яқин келишув имзоланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.
Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон-Хитой (ШУАР)” бизнес-форуми ўтказилди.
Тадбир доирасида қатор бизнес музокаралар олиб борилди.

“Икки томон расмий ҳамда тадбиркорлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника ва бошқа йўналишларда 10 тага яқин дастлабки келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, форумда расмий ва 20 тадан зиёд бизнес доира вакиллари иштирок этди. Унда вилоятнинг иқтисодий, инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимот қилинди.