https://sputniknews.uz/20241216/ozbekiston-xitoy-ishbilarmonlar-kelishuvlar-47111929.html
Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар янги келишувлар имзолашди
Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар янги келишувлар имзолашди
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона вилояти ҳокимлиги бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойга борди. 16.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-16T09:00+0500
2024-12-16T09:00+0500
2024-12-16T10:15+0500
иқтисод
ўзбекистон
хитой
тадбиркор
фарғона вилояти
ҳокимият
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_0:33:2370:1366_1920x0_80_0_0_210dacda12426cd50d42c0e4aee2f67d.jpg
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар ўртасида 10 тага яқин келишув имзоланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон-Хитой (ШУАР)” бизнес-форуми ўтказилди. Тадбир доирасида қатор бизнес музокаралар олиб борилди. Қайд этилишича, форумда расмий ва 20 тадан зиёд бизнес доира вакиллари иштирок этди. Унда вилоятнинг иқтисодий, инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимот қилинди.
ўзбекистон
хитой
фарғона вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/0d/45154705_253:0:2117:1398_1920x0_80_0_0_0508703c43da8643a8c5cb81691c16af.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, хитой, тадбиркор, фарғона вилояти, ҳокимият, ҳамкорлик
иқтисод, ўзбекистон, хитой, тадбиркор, фарғона вилояти, ҳокимият, ҳамкорлик
Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар янги келишувлар имзолашди
09:00 16.12.2024 (янгиланди: 10:15 16.12.2024) Фарғона вилояти ҳокимлиги бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитойга борди.
TOШКЕНТ, 16 дек — Sputnik. Ўзбекистон ва хитойлик ишбилармонлар ўртасида 10 тага яқин келишув имзоланди, дея хабар берди Фарғона вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати. Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Хитой Халқ Республикасида бўлиб турибди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси ҳамкорлигида Урумчи шаҳрида ўтказилган “Ўзбекистон-Хитой (ШУАР)” бизнес-форуми ўтказилди.
Тадбир доирасида қатор бизнес музокаралар олиб борилди.
“Икки томон расмий ҳамда тадбиркорлари ўртасида қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, электротехника ва бошқа йўналишларда 10 тага яқин дастлабки келишувлар имзоланди”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, форумда расмий ва 20 тадан зиёд бизнес доира вакиллари иштирок этди. Унда вилоятнинг иқтисодий, инвестиция ва экспорт салоҳияти тақдимот қилинди.