Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди

Сиёсатчи 300 тадан 224 та овоз олган. Президентликка сайланиш учун у 200 та овоз олиши керак эди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 14 дек — Sputnik. Ҳукмрон “Грузия орзуси” партиясидан номзод Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди. Бу ҳақда Грузия Марказий сайлов комиссияси раиси Георгий Каландаришвили маълум қилди.
“Михаил Кавелашвили Грузия президенти этиб сайланди”, - деди у.
Унга кўра, сиёсатчи 300 тадан 224 та овоз олган. Президентликка сайланиш учун у 200 та овоз олиши керак эди.
Шанба куни Грузияда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Президент сайланган парламент биносидаги йиғилишда мухолифат иштирок этмади. Айни пайтда кўчада мамлакат ҳукумати мухолифларининг навбатдаги норозилик намойиши бўлиб ўтмоқда.
Республика тарихида биринчи марта президент тўғридан-тўғри овоз бериш йўли билан эмас, балки 300 кишидан иборат ҳайъат томонидан сайланмоқда. Бу лавозимга ягона даъвогар собиқ футболчи, ҳозирги кунда депутат Михаил Кавелашвили ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси томонидан илгари сурилган. Сайловлар натижасида парламентга кирган тўртта мухолифат партияси сайловларни сохта деб баҳолаб, қонун чиқарувчи органда ишлашдан бош тортди.
Европа депутатлари Грузия мухолифатига ёрдамга келди — видео