Уй-жойлар қурилишида аҳоли маблағлари кафолатланади — президент тақдимот билан танишди

Президент таклифларни маъқуллаб, бу борада ҳуқуқий асос яратиш, мазкур тизимни қурилишга алоқадор вазирлик ва идораларда интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев уй-жой қурилишида аҳоли маблағларини кафолатлаш тизимига оид тақдимот билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Жорий йилда 100 минг хонадонли кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади. Келгуси йилда 120 мингта қурилиши режалаштирилган.
“Талаб кўплигидан фойдаланиб, бу соҳада инсофсиз бизнес қилаётганлар ҳам бор. Шу боис давлатимиз раҳбари 23 сентябрь куни қурилиш индустрияси бўйича ўтган йиғилишда уй-жой сотиб олишда аҳоли маблағларини кафолатлайдиган тизим яратиш топшириғини берган эди”, - дейилади хабарда.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о системе гарантирования средств населения при строительстве жилья
Тақдимотда шу борадаги таклифлар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, хорижий давлатларда “еscrow” тизими тажрибадан ўтган. Унга кўра, буюртмачи ва тижорат банки ўртасида тузиладиган шартномага асосан, ҳар бир қурилиш иншооти бўйича “еscrow” ҳисобварағи очилади. Кўчмас мулк учун келишилган маблағлар ушбу ҳисобварақ орқали амалга оширилади. Унда йиғиладиган маблағлар асосида тижорат банклари буюртмачига пасайтирилган фоизда кредит тақдим этади. Қурилиш битгач, харидорнинг ҳисобварағидаги пул девелопер ташкилотга ўтказилади. Қурувчи ўз мажбуриятини бажармаган тақдирда, бу пул эгасига қайтариб берилади. “Еscrow” ҳисобварағида турган маблағларга ундирув қаратилмайди.
Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией о системе гарантирования средств населения при строительстве жилья
Президент таклифларни маъқуллаб, бу борада ҳуқуқий асос яратиш, мазкур тизимни қурилишга алоқадор вазирлик ва идораларда интеграция қилиш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўзбекистондаги уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилди