https://sputniknews.uz/20241113/ozbekiston-uy-joy-bozor-savdo-46591449.html
Ўзбекистондаги уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилди
Ўзбекистондаги уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ва Жиззах вилоятларида уй-жой сотувларида ўсиш, Қорақалпоғистонда эса фаоллик кузатилди.
2024-11-13T14:09+0500
2024-11-13T14:09+0500
2024-11-13T14:09+0500
иқтисод
ўзбекистон
уй
уй-жойлар нархи
кўчмас мулк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/07/46508713_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_c85485c1c8f5aa957520e0b77be94b35.jpg
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Октябрь ойида Ўзбекистон уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.Қайд этилишича, Тошкент ва Жиззах вилоятларида уй-жой сотувларида ўсиш, Қорақалпоғистонда эса фаоллик кузатилди. Иккиламчи бозорда нархларда катта ўзгариш кузатилмади. Натижада уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди. Демак, октябрь ойида кўчмас мулк бозорида ижобий динамика кузатилди. Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6% га ошиб, 21,4 мингтани ташкил этди. Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик йилига 2% ўсиши, уй-жой бозордаги фаоллик қайта тикланишини кўрсатмоқда. Ҳудудий динамика Кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10%) сезиларли ўсиб, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1%) ва Жиззах вилоятида (+7,5%) ҳам ижобий тенденция қайд этилди. Иккиламчи бозордаги уй жой нархлари Республика бўйича иккиламчи уй-жойлар бозори нархлари деярли ўзгармади (0,1% га ўсиш). Ой давомида иккиламчи кўчмас мулк бозорида энг катта ўсиш Андижон - 5,1% ва Сирдарё - 3,3% вилоятларида қайд этилди. Еттита ҳудудда иккиламчи уй-жой нархининг пасайиши кузатилган бўлса, энг катта пасайиш Наманган – 3,4%, Хоразм – 3,2% ва Самарқанд – 2,5% вилоятларига тўғри келди. Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этади. Иккиламчи уй-жойларнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, квадрат метр учун ўртача 1100 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг Бектемир - 3,9% ва Яшнобод - 3,1% туманларида сезиларли пасайиш қайд этилди. Умуман олганда, республика бўйича иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача қиймати йил давомида 6,5% ошган бўлса, Тошкент шаҳрида шу даврда 1,3% пасайиш кузатилди. Уй-жой ижара бозори Тошкентда уй-жой ижара нархлари барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган – 1 кв. м. учун 8,3 доллар. Ой давомида пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5% камайди. Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10-11 долларни ташкил этади. Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 6 долларни ташкил этади. Умуман олганда, Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12%дан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод - 18%, Сергели - 17% ва Мирзо-Улуғбек - 15,2% туманларида қайд этилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/07/46508713_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_462c3df16929b74800552e6c7b31b628.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
уй-жой сотувлари уй-жой бозори ўзбекистон
уй-жой сотувлари уй-жой бозори ўзбекистон
Ўзбекистондаги уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилди
Тошкент ва Жиззах вилоятларида уй-жой сотувларида ўсиш, Қорақалпоғистонда эса фаоллик кузатилди.
TOШКЕНТ, 13 ноя — Sputnik. Октябрь ойида Ўзбекистон уй-жой бозори савдоларида бироз ўсиш кузатилиб, сўнгги икки ойдаги пасайиш тўхтади. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
хабар берди. Қайд этилишича, Тошкент ва Жиззах вилоятларида уй-жой сотувларида ўсиш, Қорақалпоғистонда эса фаоллик кузатилди. Иккиламчи бозорда нархларда катта ўзгариш кузатилмади. Натижада уй-жой ижара бозоридаги вазият ҳам барқарорлашди.
Демак, октябрь ойида кўчмас мулк бозорида ижобий динамика кузатилди. Рўйхатга олинган кўчмас мулк олди-сотди битимлари сони сентябрь ойига нисбатан 0,6% га ошиб, 21,4 мингтани ташкил этди. Кўчмас мулк бозоридаги фаоллик йилига 2% ўсиши, уй-жой бозордаги фаоллик қайта тикланишини кўрсатмоқда.
Кўчмас мулк бозорининг ҳудудлар кесимидаги динамикаси Тошкент вилоятида (+10%) сезиларли ўсиб, Қорақалпоғистон Республикаси (+8,1%) ва Жиззах вилоятида (+7,5%) ҳам ижобий тенденция қайд этилди.
“10 ойлик маълумотларга кўра, олтита ҳудудда фаоллик пасайган, энг катта пасайиш Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларида кузатилган”, — дейилади хабарда.
Иккиламчи бозордаги уй жой нархлари
Республика бўйича иккиламчи уй-жойлар бозори нархлари деярли ўзгармади (0,1% га ўсиш). Ой давомида иккиламчи кўчмас мулк бозорида энг катта ўсиш Андижон - 5,1% ва Сирдарё - 3,3% вилоятларида қайд этилди.
Еттита ҳудудда иккиламчи уй-жой нархининг пасайиши кузатилган бўлса, энг катта пасайиш Наманган – 3,4%, Хоразм – 3,2% ва Самарқанд – 2,5% вилоятларига тўғри келди.
Иккиламчи уй-жойларнинг энг мақбул нархи Қорақалпоғистон Республикасида кузатилди, бу ерда квадрат метр учун ўртача нарх 328 долларни ташкил этади.
Иккиламчи уй-жойларнинг энг юқори нархи Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, квадрат метр учун ўртача 1100 долларни ташкил этди. Пойтахтнинг Бектемир - 3,9% ва Яшнобод - 3,1% туманларида сезиларли пасайиш қайд этилди.
Умуман олганда, республика бўйича иккиламчи бозорда бир квадрат метр уй-жойнинг ўртача қиймати йил давомида 6,5% ошган бўлса, Тошкент шаҳрида шу даврда 1,3% пасайиш кузатилди.
Тошкентда уй-жой ижара нархлари барқарорлашуви давом этди. Ўртача ижара нархи ўтган ойга нисбатан ўзгармаган – 1 кв. м. учун 8,3 доллар.
Ой давомида пойтахтнинг 14 та марказий туманларидан 5 тасида уй-жой ижараси нархи пасайди. Энг катта пасайиш Сергели ва Учтепа туманларида кузатилиб, бу туманларда ижара нархи ўртача 4,5% камайди.
Миробод, Шайхонтоҳур ва Яккасарой туманларида ижара нархи юқорилигича қолмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 10-11 долларни ташкил этади.
Шу билан бирга, энг арзон уй-жой ижараси Бектемир ва Сергели туманларида кузатилмоқда, бу туманларда ижара нархи бир квадрат метр учун ўртача 6 долларни ташкил этади.
Умуман олганда, Тошкент шаҳрида йил давомида уй-жой ижараси 12%дан кўпроқ камайди. Энг катта пасайиш Яшнобод - 18%, Сергели - 17% ва Мирзо-Улуғбек - 15,2% туманларида қайд этилди.