TOШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Ўзбекистонда ип калавани қайта ишлаш даражаси 70 фоизга етказилади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Президент Шавкат Мирзиёев 12 декабрь куни тўқимачилик ва чарм саноатидаги ислоҳотлар натижадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари бўйича йиғилиш ўтказди.
Бундай корхоналарда 430 минг фуқаро иш билан таъминланган. Енгил саноатнинг жами ишлаб чиқаришдаги улуши 14 фоизни, экспортда 16 фоизни ташкил қилади.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам дальнейшего повышения результативности реформ в текстильной и кожевенной промышленности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Таъкидланишича, экспорт нархлари ип калавада 9 фоизга, газламада 15 фоизга, тайёр маҳсулотда 13 фоизга тушган. Асосий экспорт бозорларида тайёр маҳсулот олиш камайган. Йиғилишда бу вазиятга мослашиб ишлаш, ички имкониятларни тўлиқ сафарбар этиш чоралари муҳокама қилинди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам дальнейшего повышения результативности реформ в текстильной и кожевенной промышленности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Январь-ноябрь ойларида тўқимачилик экспорти 2,6 миллиард долларни ташкил қилди. Соҳадаги имкониятлар ҳисобига буни ошириш мумкинлиги таъкидланди.
Жаҳон бозорида тола нархи пасайиб бораётган шароитда тола ва ип калавани чуқур қайта ишлашни кўпайтириш зарурлиги қайд этилди. Бунинг учун мато ишлаб чиқариш ва бўяш корхоналарини қўшимча қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Бу орқали ип калавани қайта ишлаш даражасини 70 фоизга етказиш вазифаси қўйилди.
Чарм саноати корхоналарини хомашё билан узлуксиз таъминлаш чоралари ва келгусидаги режалар бўйича масъулларнинг ҳисоботи эшитилди.
Шавкат Мирзиёев провел совещание по мерам дальнейшего повышения результативности реформ в текстильной и кожевенной промышленности
© Пресс-служба президента Узбекистана
Чарм саноатида бичувчи, тикувчи, косиб каби ўрта бўғин кадрлари етишмаётгани, бу йўналишда йилига бор-йўғи 167 нафар мутахассис тайёрланаётгани кўрсатиб ўтилди. Шу боис, пойабзал ишлаб чиқариш ривожланган Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятларидаги етакчи корхоналарни техникумларга боғлаб, “дуал таълим”ни йўлга қўйиш зарурлиги айтилди.
Йиғилишда келгуси йилга мўлжалланган режалар ҳақида ҳам ахборот берилди. Қайд этилишича, енгил саноат тармоғига 2 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестиция жалб қилиб, 82 та йирик лойиҳани амалга ошириш ҳамда 25 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Тўқимачилик маҳсулотлари экспортини 4 миллиард долларга, чарм маҳсулотлари экспортини 250 миллион долларга олиб чиқиш мақсад қилинган.