Европа депутатлари Грузия мухолифатига ёрдамга келди — видео

Президент сайлови арафасида бир неча Ёвропа депутатлари Грузиядаги парламент сайловларини тан олмаётган мухолифатга ёрдамга келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 дек — Sputnik. Кеча Тбилисида навбатдаги норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Унда европалик депутатлар очиқчасига мухолифат билан бир сафда юришди.
Грузия ҳукумати европалик амалдорларнинг мамлакат ички ишига аралашаётганини ва ҳатто визасиз режимни тўхтатиб қўйиш билан Грузияни шантаж қилаётганини бир неча бор таъкидлаган эди.
"Грузияда беқарорлик ва нотинчликка ҳисса қўшаётганлар Грузия ва грузин халқининг душманларидир", - деди парламент спикери Шалва Папуашвили.

“Постсовет ҳудудида биринчи рангли инқилоб Грузияда бўлиб ўтган, "атиргул инқилоби" деб номланган ва ҳозир ҳам такрорлашга уриниш давом этмоқда, сценарий бир хил”, - дейди таниқли тележурналист, Сакартвело жамоат бирлашмаси раҳбари Тенгиз Думбадзе.

Грузияда 14 декабрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтади. Сайлов Грузия парламентининг мажлислар залида бўлиб ўтади. Грузия президенти 300 кишидан иборат комиссия очиқ овоз бериш орқали сайланади. Биринчи турда сайловда камида 2/3 овоз олган номзод ғалаба қозонади.
Айни дамда ягона номзод футбол бўйича Грузия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва парламентнинг уч чақириқ депутати Михаил Кавелашвили.