TOШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. Юнонистонлик олимлар айрим озиқ-овқат маҳсулотлари умр давомийлигига таъсир қилиши мумкинлигини аниқладилар.
Шакар ва қайта ишланган гўштлар (колбаса) қаришни тезлаштиради.
Сут маҳсулотлари тезлаштирилган қаришнинг кутилмаган сабаби бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда серёғ сут маҳсулотлари ичакларда яллиғланишни келтириб чиқаради. Бу эса ўз навбатида ҳужайралар янгиланишини секинлаштиради.
Аччиқ ва шўр овқатларни имкон қадар камроқ истеъмол қилиш керак.
"Қайта ишланган зираворлар ўрнига янги зираворларни истеъмол қилиш яхшироқдир, чунки иккинчисида консервантлар ва натрий мавжуд", - дея қўшимча қилди мутахассислар.
Қаҳвани яхши кўрадиганлар кунига олти финжондан кўп ичмаслиги керак. Акс ҳолда бу деменция (ақл, хотира сусайиши) ривожланишига олиб келиши мумкин. Кофени тез-тез истеъмол қилиш бу касаллик пайдо бўлиш эҳтимолини 53% га оширади. Бундан ташқари, 100 миллиграмм кофеин қаришни 2,4 йилга тезлаштиради.
Тадқиқотчилар, шунингдек, газли ичимликларни кўп ичишдан огоҳлантирдилар, чунки уларнинг таркибида сунъий шакар мавжуд.
Углеводлар миқдорини чеклаш яхши, лекин уларни диетадан бутунлай чиқариб ташламаслик керак.
Углеводлар миқдорини чеклаш яхши, лекин уларни диетадан бутунлай чиқариб ташламаслик керак.