Бошқирдистон бизнеси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда, деди Бошқирдистон ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг биринчи ўринбосари Лена Изотова Sputnik матбуот марказида.
"Бошқирдистон бизнеси Ўзбекистонга қизиқиш билдирмоқда. Бизнинг корхоналаримиз Ўзбекистон бизнес вакиллари билан кўплаб учрашувлар ўтказмоқда, кўплаб қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. Демак икки республика бизнес доираларининг кўплаб туташ нуқталари бор.
Шунинг эвазига Ўзбекистон ва Бошқирдистон орасида ўзаро савдо ҳажми илдам ошиб бормоқда. Хусусан, 2024 йилнинг 9 ойида ушбу кўрсатгич 29% ошди.
Бизнесдан ташқари Бошқирдистон Ўзбекистон билан таълим соҳасида, туризм соҳасида ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.
“Бизда “Бошқирдча узоқ умр кўриш” деган дастур бор. Унинг доирасида нафақа ёшидаги фуқароларимиз турли санаторияларга боришади, бошқа давлатларга саёҳат қилишади. Яқинда ана шундай гуруҳлар Ўзбекистонга саёҳат қилишни бошлашди.
Мен Ўзбекистонда ҳам ана шундай дастур ташкил қилинишини ва ўзбекистонликлар бизнинг республикага келишини кутиб қоламан. Бизда яхши санаторийлар бор, тоғлар ва бошқа томоша қиладиган жойлар бор”, - деди Изотова.

Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.