ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Ўзбекистонда Хитой университетининг IT таълим маркази очилади. Бу ҳақда Рақамли технологиялар вазири ўринбосарининг Хидиан университети раҳбарияти билан учрашуви чоғида маълум қилинди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Учрашувда Ўзбекистон ва ХХР ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик алоқаларини рақамлаштириш, таълим ва янги инновациялар орқали янада мустаҳкамлаш борасида ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Китайский университет откроет IT-центр в Узбекистане
© Министерство цифровых технологий республики Узбекистан
Айтилишича, университет томонидан 2025 йилдан бошлаб Рақамли таълимни ривожлантириш маркази билан ҳамкорликда ўзбек ёшлари учун рақамлаштириш соҳасига қаратилган таълим дастури йўлга қўйилади.
“Университетнинг Ўзбекистонда ўз филиалини ташкил қилиш масаласи ҳам тегишли даражада муҳокама қилинаётгани ва имкониятлар ўрганилаётгани маълум қилинди ҳамда университет томонидан Ўзбекистонда IT таълим маркази ташкил этилиши бўйича келишувга эришилди”, — дейилган хабарда.
Вазир ўринбосари томонидан рақамли таълимни ривожлантириш ва ХХРнинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш учун малакали мутахассисни ўзбек университетига жалб қилиш таклиф этилди.
Китайский университет откроет IT-центр в Узбекистане
© Министерство цифровых технологий республики Узбекистан
Учрашув якунида, университет Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Маълумот учун, Хидиан университети 1931 йил ташкил топган бўлиб, Хитойдаги етакчи университетлардан бири ҳисобланади. Университет электроника, телекоммуникация ва ахборот технологиялари соҳаларида кучли илмий базаси билан машҳур.