Тошкентда Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати соҳасидаги етакчилари учрашди — тафсилотлар

Халқаро тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Тошкентда “Ўзбекистон Республикаси ва Марказий Осиёнинг тоғ-кон саноати” III Халқаро конгресс ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатларидан 200 тадан ортиқ етакчи корхоналар раҳбарлари иштирок этмоқда. Улар корхоналар ва инфратузилмаларни қуриш ва модернизация қилиш, янги конларни ўзлаштириш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини, шунингдек, мавжуд кончилик корхоналари самарадорлигини ошириш масалаларини муҳокама қилишмоқда.
В Ташкенте проходит III Международный конгресс и выставка "Горнорудная промышленность Узбекистана и Центральной Азии"
Маълум қилинишича, Ўзбекистон саноат металлари комбинати томонидан республикада 34 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларнинг ярми янги конларни аниқлашга қаратилган: литий, мис, графит, рух ва бошқа фойдали қазилмаларни қидириш. Олтита лойиҳа геологик картография, геокимёвий ва геофизик маълумотлар синтезини ўз ичига олади. 8 та лойиҳа доирасида нодир ва қимматбаҳо металларни қайта ишлаш бўйича махсус технологиялар ишлаб чиқилмоқда.
Яна 3 та лойиҳа умумий ва чиқинди материаллар таркибидаги қўшимча металлар ва нодир элементлардан фойдаланишга қаратилган, деди "Ўзбекистон технологик металлар комбинати" бошқаруви раисининг оператив масалалар бўйича ўринбосари Улуғбек Рўзиев.
“ЎзТМК 2030 йилга бориб молибден маҳсулотлари ишлаб чиқаришни 3,4 баробар, волфрамни эса 50 баробар оширишни режалаштирмоқда”, — дея қўшимча қилди у.
Тадбир Ўзбекистон Саноат ва геология вазирлиги кўмагида ўтказилмоқда. Ўз навбатида, Навоий кон-металлургия комбинати раҳбарининг трансформациялар бўйича биринчи ўринбосари корхонанинг инвестицион жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари ҳақида гапирди.
Тошкентдаги "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида республика тармоқлараро саноат ярмаркаси бўлиб ўтмоқда.