Ўзбекистон МДҲда энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди

Ўзбекистон “Туризм в СНГ” номинацияси ғолиби бўлди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ўзбекистон Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари орасида энг яхши саёҳат йўналиши деб топилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
“Russian traveler Awards 2024” миллий туризм мукофотининг эксперт ҳакамлар ҳайъати танлови натижасига кўра Ўзбекистон “МДҲда туризм” номинациясида ғолиб деб топилди.
Тақдирлаш маросимида Туризм қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Жамшид Абдусаломов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси иштирок этди.
Узбекистан признан лучшим туристическим направлением среди стран СНГ
Маълумот учун, мукофот Россиянинг “Russian traveler” журнали томонидан ташкил этилган. Нашр саёҳат ғоялари, эксперт маслаҳатлари ва жонли фотосуратлар билан мақолаларни таклиф этади. Журналнинг биринчи сони 2022 йилда Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида тақдим этилган.
Журнал Россиядаги энг яхши сайёҳлик йўналишлари, меҳмонхоналар, круизлар ва туризмнинг бошқа жиҳатларини эътироф этувчи ҳар йили “ Russian traveler ” мукофотларини ҳам ташкил қилади.
Шу йилнинг июлида журналнинг Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига бағишланган “Ўзбекистон – Шарқ эртаги” (Узбекистан – Восточная сказка) номли махсус сони чоп этилган.