Россия-Ўзбекистон муносабатлари бир-бирини ҳурмат қилишга асосланади — Олег Малгинов

Россия элчиси ўзбекистонликларни Конституция куни билан табриклади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Россия-Ўзбекистон муносабатлари иттифоқчилик характерига эга бўлиб, фундаментал тамойилларга ва бир-бирини ҳурмат қилишга асосланади. Бу ҳақда Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни муносабати билан аҳолига йўллаган табригида маълум қилди.
“Қардош Ўзбекистон халқини Конституция қабул қилинганининг 32 йиллиги билан табриклайман!”, — дейилган байрам табригида.
Унинг сўзларига кўра, Конституцияси куни кўп миллатли халқнинг бирлиги, фаровонлиги, барқарорлиги ва осойишталиги рамзидир.
“Мамлакатнинг Асосий қонунида асосий қоидалар мустаҳкам ўз ифодасини топган: Ўзбекистон суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатдир. Россия-Ўзбекистон муносабатлари иттифоқчилик характерига эга бўлиб, ана шу фундаментал тамойилларга ва бир-бирини ҳурмат қилишга асосланади”, — дея қайд этди элчи байрам табригида.
Элчи ўз табригида Ўзбекистон халқига соғлик, эзгулик, омад ва фаровонлик, ўз олдига қўйган режаларини амалга оширишда муваффақиятлар тилаган.