Москвада Ўзбекистон Конституциясининг 32 йиллиги нишонланди

Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
В Москве отметили 32-ю годовщину Конституции Узбекистана
Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Конституция ҳар бир давлатнинг суверенитети, унинг давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг турмуш тарзи, жамиятдаги ўрнини белгилаб бериши ҳамда мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Маҳамаджон Ботралиев Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.
“Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсатининг ҳақиқий асоси бўлиб, ҳозир ҳам Ўзбекистон, ҳам унинг қўшнилари учун ишламоқда”, — деди Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари Сергей Афонцев.
В Москве отметили 32-ю годовщину Конституции Узбекистана
Россиянинг эксперт ва илмий доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
В Москве отметили 32-ю годовщину Конституции Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
2022 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди. 2022 йил 1 августда якунланган асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида махсус комиссияга республика фуқароларидан 200 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.
2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистонда мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди ва натижада у 65 фоизга янгиланди.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Конституция куни билан табриклади