https://sputniknews.uz/20241207/moskvada-ozbekiston-konstitutsiyasining-32-yilligi-nishonlandi-47001286.html
Москвада Ўзбекистон Конституциясининг 32 йиллиги нишонланди
Москвада Ўзбекистон Конституциясининг 32 йиллиги нишонланди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар
2024-12-07T12:59+0500
2024-12-07T12:59+0500
2024-12-07T13:11+0500
ўзбекистон - россия
москва
конституция
элчихона
референдум
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/07/47000586_0:120:1280:840_1920x0_80_0_0_5aef7e45b6fcfadaf353f21176fea54a.jpg
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Тадбирда Конституция ҳар бир давлатнинг суверенитети, унинг давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг турмуш тарзи, жамиятдаги ўрнини белгилаб бериши ҳамда мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Маҳамаджон Ботралиев Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.Россиянинг эксперт ва илмий доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.2022 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди. 2022 йил 1 августда якунланган асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида махсус комиссияга республика фуқароларидан 200 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистонда мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди ва натижада у 65 фоизга янгиланди.
https://sputniknews.uz/20241207/shavkat-mirziyoev-ozbekiston-xalqini-konstitutsiya-kuni-bilan-tabrikladi-46997768.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/07/47000586_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_5280a52f8118e79fcc3ea95683c3da0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва ўзбекистон конституциясининг 32 йиллиги
москва ўзбекистон конституциясининг 32 йиллиги
Москвада Ўзбекистон Конституциясининг 32 йиллиги нишонланди
12:59 07.12.2024 (янгиланди: 13:11 07.12.2024) Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 7 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида бўлиб ўтган давра суҳбати иштирокчилари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳоладилар. Бу ҳақда
Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда эксперт, академик ва илмий доиралар ҳамда Россия оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Конституция ҳар бир давлатнинг суверенитети, унинг давлатчилиги ривожи, фуқароларнинг турмуш тарзи, жамиятдаги ўрнини белгилаб бериши ҳамда мустақил, эркин, тинч ва фаровон ҳаётнинг кафолати, ҳуқуқий демократик давлат барпо этишнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Ўзбекистон элчихонаси маслаҳатчи-элчиси Маҳамаджон Ботралиев Ўзбекистон Конституциясига киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапирди.
“Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг кўп векторли сиёсатининг ҳақиқий асоси бўлиб, ҳозир ҳам Ўзбекистон, ҳам унинг қўшнилари учун ишламоқда”, — деди Россия Фанлар академияси Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти директори ўринбосари Сергей Афонцев.
Россиянинг эксперт ва илмий доиралари вакиллари Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамияти, айниқса, қўшни давлатлар билан ҳамкорлик, ўзаро қўллаб-қувватлаш, тинчлик ва тотувлик асосида дўстона муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юксак баҳолади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Конституцияси 1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
2022 йилда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг асосий қонунига ўзгартишлар киритиш ташаббуси билан чиқди. 2022 йил 1 августда якунланган асосий қонуннинг янги таҳрири лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамасида махсус комиссияга республика фуқароларидан 200 мингдан ортиқ таклифлар келиб тушди.
2023 йил 30 апрель куни Ўзбекистонда мамлакат Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича референдум бўлиб ўтди ва натижада у 65 фоизга янгиланди.