Шавкат Мирзиёев Хўжакентга электропоездда келди

Сўнгги йилларда Тошкент атрофидаги темир йўл йўналишлари электрлаштирилиб, поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни Хўжакентга янги электропоездда келди.
"Вагонлар шинам ва ёруғ, йўловчилар учун қулай. Ўриндиқлар сони 586 та. Маълумот таблолари ва ёнғин хавфсизлиги тизими ўрнатилган. Поезд соатига 120 километргача тезликка чиқа олади. Ҳар бир тарафга кунига учтадан қатнов йўлга қўйилади", - дейилади хабарда.
Президент темир йўлга туташ майдонларни ободонлаштириш, темир йўл четларини кўкаламзорлаштириш, кунлик экспресс поездлар қатновини кўпайтириш бўйича топшириқлар берди.
Шавкат Мирзиёев Хўжакентга электропоездда келди
“Тошкент – Хўжакент” йўналишида электропоезд ҳаракати 3 декабрь куни йўлга қўйилган эди. Бундан олдин барча керакли инфратузилма ва темирйўл бекатлари таъмирдан чиққан эди.
Айтиш жоизки, сўнгги йилларда Ўзбекистонда темир йўл инфратузилмаси жадал ривожлантирилди. Хусусан, 3 минг км темир йўллар электрлаштирилди. Бухоро – Урганч –Хива темир йўл тармоқларини электрлаштириш якуний босқичда. Мискин – Нукус йўналишида жадал давом эттирилмоқда. Тошкент атрофида ҳам электрлашган йўл қурилиб, поездларни ўтказиш имконияти 30 фоизга ошди.
Шавкат Мирзиёев Хўжакентга электропоездда келди