Ўзбекистонлик Жасурбек Комилов Путин билан учрашди — видео

Жасурбек Комилов Россия президентига Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Кеча Россияда Кўнгиллилар куни муносабати билан #МЫВМЕСТЕ кўнгиллилар форуми бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этиб, кўнгиллилар танлови ғолибларини табриклади.

Ғолиблар орасида ўзбекистонлик кўнгилли Жасурбек Комилов ҳам бор эди. У “Россия билан танишинг” ва “Евроосиё етакчилари” дастурларининг иштирокчиси.

Кўнгиллиларни тақдирлаш маросимида у Владимир Путин билан бирга саҳнада турди. Шундан сўнг Жасурбек президент билан ёпиқ учрашувда бўлиб, "Евроосиё" АНТ унинг Москвага ташриф буюриш ва ГУМда музқаймоқ ейиш — болалик орзусини амалга оширишда ёрдам берганини айтиб берди.
Шунингдек, Жасурбек Комилов Путинга Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди.

“Ўша оғир йилларда Ўзбекистонда бирорта ҳам меҳрибонлик уйи очилмаган, Ўзбекистонга келган барча етим болаларни оилалар ўз бағрига олган. 2025 йилда Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш биз учун жуда муҳим", – деди #МЫВМЕСТЕ кўнгиллилар форуми финалчиси.

"Бепоён Ватанимиз бўйлаб хайр-саховат, кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳисси халқимиз қалбида асрлар давомида бўлган. Ёшларнинг бу ишни амалга ошираётгани икки, уч карра муҳим. Бу ёш авлод ҳам ота-боболаримиз қалбида бўлган эзгу ишларни ўз зиммасига олаётганини англатади. Бу мамлакатимизни ичкаридан мустаҳкамлайди”, — деди Россия президенти Владимир Путин кўнгиллилар билан учрашувда.
Кўнгиллилар танлови “Евроосиё” АНТ томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 142 та давлатдан 50 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди. Форумда 40 та давлат кўнгиллилари иштирок этмоқда.