https://sputniknews.uz/20241206/ozbekistonlik-jasurbek-komilov-putin-bilan-uchrashdi--video-46983247.html
Ўзбекистонлик Жасурбек Комилов Путин билан учрашди — видео
Ўзбекистонлик Жасурбек Комилов Путин билан учрашди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Жасурбек Комилов Россия президентига Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди. 06.12.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-12-06T15:07+0500
2024-12-06T15:07+0500
2024-12-06T15:38+0500
россия
видео
ўзбекистон
владимир путин
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/06/46982832_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_48729bf11d91609a1515360127ad8414.jpg
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Кеча Россияда Кўнгиллилар куни муносабати билан #МЫВМЕСТЕ кўнгиллилар форуми бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этиб, кўнгиллилар танлови ғолибларини табриклади. Ғолиблар орасида ўзбекистонлик кўнгилли Жасурбек Комилов ҳам бор эди. У “Россия билан танишинг” ва “Евроосиё етакчилари” дастурларининг иштирокчиси. Кўнгиллиларни тақдирлаш маросимида у Владимир Путин билан бирга саҳнада турди. Шундан сўнг Жасурбек президент билан ёпиқ учрашувда бўлиб, "Евроосиё" АНТ унинг Москвага ташриф буюриш ва ГУМда музқаймоқ ейиш — болалик орзусини амалга оширишда ёрдам берганини айтиб берди.Шунингдек, Жасурбек Комилов Путинга Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди."Бепоён Ватанимиз бўйлаб хайр-саховат, кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳисси халқимиз қалбида асрлар давомида бўлган. Ёшларнинг бу ишни амалга ошираётгани икки, уч карра муҳим. Бу ёш авлод ҳам ота-боболаримиз қалбида бўлган эзгу ишларни ўз зиммасига олаётганини англатади. Бу мамлакатимизни ичкаридан мустаҳкамлайди”, — деди Россия президенти Владимир Путин кўнгиллилар билан учрашувда.Кўнгиллилар танлови “Евроосиё” АНТ томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 142 та давлатдан 50 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди. Форумда 40 та давлат кўнгиллилари иштирок этмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Финалист премии #МЫВМЕСТЕ Жасурбек Камилов на встрече с Владимиром Путиным
Sputnik Ўзбекистон
Участник программ «Узнай Россию» и «Лидеры Евразии» из Узбекистана Жасурбек Камилов стал Финалистом премии #МЫВМЕСТЕ. После Жасурбек был на закрытой встрече с президентом и рассказал, как АНО «Евразия» исполнила его детскую мечту побывать в Москве и поесть мороженое в ГУМе.
2024-12-06T15:07+0500
true
PT3M02S
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/06/46982832_358:0:1798:1080_1920x0_80_0_0_89c57b9d914726aeeaf008b0d3430db1.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, видео, ўзбекистон, владимир путин, видео
россия, видео, ўзбекистон, владимир путин, видео
Ўзбекистонлик Жасурбек Комилов Путин билан учрашди — видео
15:07 06.12.2024 (янгиланди: 15:38 06.12.2024) Эксклюзив
Жасурбек Комилов Россия президентига Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди.
ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Кеча Россияда Кўнгиллилар куни муносабати билан #МЫВМЕСТЕ кўнгиллилар форуми бўлиб ўтди. Унда Россия президенти Владимир Путин иштирок этиб, кўнгиллилар танлови ғолибларини табриклади.
Ғолиблар орасида ўзбекистонлик кўнгилли Жасурбек Комилов ҳам бор эди. У “Россия билан танишинг” ва “Евроосиё етакчилари” дастурларининг иштирокчиси.
Кўнгиллиларни тақдирлаш маросимида у Владимир Путин билан бирга саҳнада турди. Шундан сўнг Жасурбек президент билан ёпиқ учрашувда бўлиб, "Евроосиё" АНТ унинг Москвага ташриф буюриш ва ГУМда музқаймоқ ейиш — болалик орзусини амалга оширишда ёрдам берганини айтиб берди.
Шунингдек, Жасурбек Комилов Путинга Улуғ Ватан уруши йилларида Ўзбекистон эвакуация қилинганларни қандай қабул қилганини айтиб берди.
“Ўша оғир йилларда Ўзбекистонда бирорта ҳам меҳрибонлик уйи очилмаган, Ўзбекистонга келган барча етим болаларни оилалар ўз бағрига олган. 2025 йилда Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаш биз учун жуда муҳим", – деди #МЫВМЕСТЕ кўнгиллилар форуми финалчиси.
"Бепоён Ватанимиз бўйлаб хайр-саховат, кўмакка муҳтожларни қўллаб-қувватлаш ҳисси халқимиз қалбида асрлар давомида бўлган. Ёшларнинг бу ишни амалга ошираётгани икки, уч карра муҳим. Бу ёш авлод ҳам ота-боболаримиз қалбида бўлган эзгу ишларни ўз зиммасига олаётганини англатади. Бу мамлакатимизни ичкаридан мустаҳкамлайди”, — деди Россия президенти Владимир Путин кўнгиллилар билан учрашувда.
Кўнгиллилар танлови “Евроосиё” АНТ томонидан ташкил қилинган бўлиб, унда 142 та давлатдан 50 мингдан ортиқ аризалар келиб тушди. Форумда 40 та давлат кўнгиллилари иштирок этмоқда.