Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади

Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат тилади.
Sputnik
TOШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
Қирғизистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди - фото