https://sputniknews.uz/20241206/mirziyoev-japarovni-tugilgan-kuni-bilan-tabrikladi-46966926.html
Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади
Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади
Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.
2024-12-06T10:26+0500
2024-12-06T10:26+0500
2024-12-06T10:26+0500
сиёсат
ўзбекистон
қирғизистон
шавкат мирзиёев
садир жапаров
туғилган кун
табрик
телефон мулоқоти
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/16/42617086_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_bc52bae048a4bf61666357d2d941949d.jpg
TOШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди. Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади. Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар. Энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.
https://sputniknews.uz/20240718/qirgiziston-prezidenti-davlat-tashrifi-44848688.html
ўзбекистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/02/16/42617086_72:0:1208:852_1920x0_80_0_0_828c0581a02f2ace4237da65659213cb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев жапаров туғилган кун
мирзиёев жапаров туғилган кун
Мирзиёев Жапаровни туғилган куни билан табриклади
Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат тилади.
TOШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 6 декабрь куни телефон орқали мулоқотда Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровни таваллуд куни билан самимий қутлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати
хабар берди. Мирзиёев Қирғизистон етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат ҳамда мамлакатнинг барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга оширишда катта муваффақиятлар, қардош қирғиз халқига эса фаровонлик ва равнақ тилади.
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Олий даражада эришилган келишувларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этдилар.
Энергетика ва транспорт соҳаларида йирик минтақавий инфратузилма лойиҳаларини жадаллаштириш муҳимлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар ва бўлажак қўшма тадбирлар режасини муҳокама қилдилар.