Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида "Шарқ китобат санъати: тарих ва бугун" деб номланган янги кўргазма ташкил этилди. Бу тадбир шарқона китобат санъатининг бой тарихини ва унинг бугунги кундаги ривожини намоён этмоқда.
Тадбир доирасидаги муҳим воқеалар:
1.
Ҳамкорлик меморандумлари имзоландиКамолиддин Беҳзод музейи, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ва Туркиянинг Aнъанавий ҳунармандчиликни ҳимоя қилиш ва сақлаб қолиш ассоциацияси (GESKODER) жамияти ўртасида меморандумлар имзоланди. Бу ҳужжатлар халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади.
2.
QR-кодли аудио-маълумот тизимиМузей тарихида илк бор замонавий QR-код технологияси жорий этилди. Экспонатлар ҳақида маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида аудио ва матн шаклида тақдим этилмоқда. Томошабинлар 8 та тарихий ва 4 та замонавий экспонат ҳақида маълумот олиш имконига эга.
3.
Анимация лойиҳаси тақдимотиМультипликатор-рассом Нигора Ҳаё томонидан яратилган анимация лойиҳаси меҳмонлар эътиборига ҳавола этилди. Бу миниатюра қаҳрамонларини "жонлантириб", санъатни янги тарзда тақдим этишга хизмат қилди.
Шунингдек, кўргазма меҳмонлари учун қизиқарли экскурссиялар ташкил этилди. Абру баҳор санъати бўйича махсус ўқув машғулотлари ўтказилди.
Ушбу кўргазма маданий ва тарихий меросга қизиқувчилар учун ҳақиқий илҳом манбаидир. Шарқ китобат санъати нафақат ўтмишимизга боғлиқ, балки бугунги кунда ҳам замонавий шаклларда тараққий этмоқда.
Китобат санъати (арабча- катаба – ёзиш, ёзмоқ сўзидан) — қўлёзма китобларни яратиш ва зийнатлаш.