Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида "Шарқ китобат санъати: тарих ва бугун" деб номланган янги кўргазма ташкил этилди. Бу тадбир шарқона китобат санъатининг бой тарихини ва унинг бугунги кундаги ривожини намоён этмоқда.Тадбир давомида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Туркиянинг Анъанавий ҳунармандчиликни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамияти (GESKODER) ўртасида Меморандум имзоланди.Музей тарихида илк бор экспонатлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида аудиоёзувли QR-код тизимига ўтказилди. Томошабинлар QR-код орқали 8 та тарихий ва 4 та замонавий экспонат ҳақида матнли ва аудио маълумотни олиш имкониятига эга бўлдилар.Шунингдек, миниатюра қаҳрамонларини жонлантирган анимацион лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа мультипликатор рассом, санъатшунослик фанлари бўйича PhD даражасига эга Нигора Ҳайо томонидан тақдим этилди.Кўргазма давомида музей ходимлари томонидан экскурсиялар ва абру-баҳор санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.
Бу кўргазма маданий ва тарихий меросга қизиқувчилар учун ҳақиқий илҳом манбаи саналади.
Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейида "Шарқ китобат санъати: тарих ва бугун" деб номланган янги кўргазма ташкил этилди. Бу тадбир шарқона китобат санъатининг бой тарихини ва унинг бугунги кундаги ривожини намоён этмоқда.
Тадбир давомида Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи, Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамда Туркиянинг Анъанавий ҳунармандчиликни ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш жамияти (GESKODER) ўртасида Меморандум имзоланди.
Музей тарихида илк бор экспонатлар ўзбек, инглиз ва рус тилларида аудиоёзувли QR-код тизимига ўтказилди. Томошабинлар QR-код орқали 8 та тарихий ва 4 та замонавий экспонат ҳақида матнли ва аудио маълумотни олиш имкониятига эга бўлдилар.
Шунингдек, миниатюра қаҳрамонларини жонлантирган анимацион лойиҳа тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа мультипликатор рассом, санъатшунослик фанлари бўйича PhD даражасига эга Нигора Ҳайо томонидан тақдим этилди.
Кўргазма давомида музей ходимлари томонидан экскурсиялар ва абру-баҳор санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилди.