Байден ва Харрис Киевга ядро қуролини бериш имконини қидирмоқда — Тейлор-Грин

Президент США Джо Байден
Тейлор-Грин: Байден ва Харрис Киевга ядро қуролини бериш имконини қидирмоқда.
Sputnik
TOШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден ва вице-президент Камала Харрис Киевга навбатдаги ёрдам сўрови билан мамлакатни охирги ўринга қўйишмоқда. Бу ҳақда Х ижтимоий тармоғида республикачилар вакили Маржори Тейлор-Грин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Америка охирги ўринда. Байден-Харрис маъмурияти нафақат Украинага яна 24 миллиард доллар беряпти, балки улар Украинага ядро қуролини беришни кўриб чиқишмоқда", — деб ёзади Тейлор-Грин.
Унинг таъкидлашича, америкалик солиқ тўловчилар ёрдамсиз азоб чекмоқда.
У Байден маъмуриятининг Украинага ёрдам бериш ва Пентагоннинг қурол-яроғ захирасини тўлдириш учун 24 миллиард доллар сўрашини эълон қилганига шундай жавоб берди.
Такер Карлсон. Архивное фото
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда — Такер Карлсон