Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Зеленский ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда — Такер Карлсон

© AP Photo / Lynne SladkyТакер Карлсон. Архивное фото
Такер Карлсон. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.11.2024
Oбуна бўлиш
Карлсон: пиёдаларга қарши миналар етказиб бериш Украинанинг қонли моҳиятидан далолат беради.
TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Халқаро конвенциялар томонидан тақиқланган пиёдаларга қарши миналарни етказиб бериш яна бир бор Украинанинг қонли моҳиятидан далолат беради. Бу ҳақда америкалик журналист Такер Карлсон ижтимоий тармоқдаги "Redacted" каналига берган интервьюсида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Ушбу можарода пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишнинг ҳеч қандай асоси йўқ, уларнинг ёрдами билан ҳал қилиб бўлмайди. Бундай қадамнинг ягона таъсири — бегуноҳларнинг ўлдирилиши, шу холос <...> Ва улар (Киевда - таҳрир) буни биладилар ва қиладилар, чунки қотиллик (улар учун - таҳрир) — маъно", — деди журналист.

Карлсон Владимир Зеленскийни ҳам танқид қилиб, у ҳокимиятни тортиб олган ва янги муддатга сайланмаган диктатор эканлигини эслатди.
"Украина президенти сайланмаган, у диктатор, у том маънода ўз муддатини ўтаб бўлган ва ҳокимиятда қолишда давом этмоқда <...> Бу мамлакатда христиан конфессиясини тақиқланган <...> диктатурани тоталитаризм деб аташ учун яна қандай хусусиятларни санаб ўтиш керак?”, — дея қўшимча қилди у.
Аввалроқ Пентагон раҳбари АҚШ Украинани пиёдаларга қарши миналар билан таъминлай бошлаганини тасдиқлаб, бу қадам пиёда қўшинлар бўлинмалари ёрдамида тобора кўпроқ ҳужум уюштираётган Россия қўшинларининг ўзгарган тактикасига жавобан қилинганини маълум қилганди.
Янгиликлар лентаси
0