“Янги вируслар пайдо бўлди деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас. Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат деб қабул қилиш зарур", - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.
“Шунга асосланиб айтишим мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир”, — дея қўшимча қилди Нурматов.