https://sputniknews.uz/20241126/ozbekiston-nomalum-viruslar-nurmat-atabekov-46817366.html
Ўзбекистонда номаълум вируслар айланиб юргани қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Ўзбекистонда номаълум вируслар айланиб юргани қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Sputnik Ўзбекистон
Нурмат Атабеков: ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат. 26.11.2024, Sputnik Ўзбекистон
2024-11-26T18:18+0500
2024-11-26T18:18+0500
2024-11-26T18:18+0500
ўзбекистон
жамият
санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита)
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
вирус
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46817509_0:0:1920:1080_1920x0_80_0_0_eb8a9646c14f94204e072afc8590ad53.jpg
TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда. Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга, дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас. Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади. Навбатдаги босқичда томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади. Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир. Айтилишича, Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилган. Тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилади. Бунинг олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилди. Хасталик белгилари кузатилганда эса шифокорга мурожаат қилиш, даво муолажаларини бошлаш мақсадга мувофиқдир.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46817509_240:0:1680:1080_1920x0_80_0_0_c9a059405b9d2408223392618b99fa79.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), вирус
ўзбекистон, жамият, санитария-эпидемиология қўмитаси (санэпидқўмита) , соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв), вирус
Ўзбекистонда номаълум вируслар айланиб юргани қайд этилмади — Нурмат Атабеков
Нурмат Атабеков: ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат.
TOШКЕНТ, 26 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда номаълум хавфли вирус қайд этилгани йўқ. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков маълум қилди, деб ёзмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги
матбуот хизмати. Ижтимоий тармоқларда Тошкентда хавфли вирус тарқалаётгани ва касаллик кўпроқ болаларга таъсир қилиб, уларда пневмонияни келтириб чиқараётганига доир хабарлар тарқалмоқда.
Ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган респиратор касалликлар мавсумий характерга эга, дейди мутахассис. Унинг сўзларига кўра, куз-қиш даврида уларнинг кўтарилиши кузатилади ва бундан зинҳор хавотирга тушиш керак эмас.
“Бир неча ҳафта олдин юртимизда ҳаво ҳарорати кескин пасайиши қайд этилди. Бундай шароитда кўпчилик хоналардаги иссиқликни мўътадил сақлаб туриш учун эшик-деразалар, тирқишларни зичлаб ёпгани табиий ҳол. Оқибатда хонадонлар ва ёпиқ бино-иншоотларда ҳаво алмашинуви камайиши ҳисобига атмосферада вируслар концентрацияси ошиши кузатилди”, — деди Атабеков.
Одатда ўткир респиратор касалликлар бир неча клиник белгилар билан намоён бўлади. Дастлаб бурун шиллиқ қаватида қичишиш, кейинчалик ҳид билиш қобилияти қисман пасайиши, аксириш, бурун оқиши кузатилади.
Навбатдаги босқичда томоқда ачишиш, қуриш, оғриқ, овоз бўғилиши ва қуруқ йўтал пайдо бўлиши мумкин. Касалликдан тузалиш босқичида эса балғам кўчиши, хасталикнинг юмшаши, йўтал чоғида оғриқлар пасайиши сингари ҳолатлар қайд этилади.
Бу каби патологияларни келтириб чиқарадиган омиллар кўп. Грипп вируси, парагрипп, риновирус, аденовирус, коронавирус шулар жумласидандир.
“Янги вируслар пайдо бўлди деган хабарларга келсак, мана, ҳозиргача дунёда коронавируснинг 45 мингга яқин мутациялари юзага келди ва ҳамон бу жараён тўхтагани йўқ. Бироқ ўтган даврда улардан фақат 10-15 таси касаллик чақирди, холос. Шу маънода, мутациялардан ваҳима ясаш керак эмас. Ҳозир кузатилаётган ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиш жараёнини эса табиий ҳолат деб қабул қилиш зарур", - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари.
Айтилишича, Ўзбекистон ҳудудида қайси вируслар айланиб юрганини кузатиб борувчи мониторинг тизими йўлга қўйилган. Тегишли лабораторияларда беморлардан олинган вирус намуналари доимий равишда текширилиб, таҳлил қилиб борилади.
“Шунга асосланиб айтишим мумкинки, бугунги кунда мамлакатимиз ҳудудида тиббиёт учун нотаниш ва номаълум бўлган вируслар айланиб юриши қайд этилгани йўқ. Балки аниқланаётган касалликларнинг аксарияти мавсумий респиратор хасталиклардир”, — дея қўшимча қилди Нурматов.
Бунинг олдини олиш ва эпидемиологик вазият барқарорлигини таъминлаш учун беморлар жамоат жойларига чиқишдан, одамлар билан мулоқотдан имкон қадар ўзларини чеклашлари, ижтимоий масофа сақлашлари, айниқса беморлар ва уларнинг парвариши билан шуғулланаётган шахслар тиббий ниқобда бўлишлари тавсия этилди.
Хасталик белгилари кузатилганда эса шифокорга мурожаат қилиш, даво муолажаларини бошлаш мақсадга мувофиқдир.