Ўзбекистон ва ЕОИИ

ЕИК: ЕОИИда табиий монополиялар бўйича меъёрларга риоя этилиши назорат қилинади

Табиий монополиялар бўйича маслаҳат қўмитасининг 29-йиғилиши бўлиб ўтди.
Sputnik
TOШКЕНТ, 25 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) 2025 йилда табиий монополияларга оид Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) тўғрисидаги шартнома қоидаларининг бажарилишини мониторинг қилади, деб хабар берди ЕИК матбуот хизмати.
Бундай қарор ЕИК энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев раислигида бўлиб ўтган Табиий монополиялар бўйича маслаҳат қўмитасининг 29-йиғилишида қабул қилинди.
Йиғилиш иштирокчилари миқдорий ва сифат кўрсаткичларидан фойдаланган ҳолда мониторинг ўтказиш бўйича биргаликдаги ҳаракатларнинг умумий формати ва алгоритмини тасдиқлади.
Улардан ЕОИИ тўғрисидаги шартномага мувофиқ табиий монополиялар фаолиятини тартибга солишда Иттифоқ мамлакатлари томонидан бошқариладиган тамойилларга риоя этилишини баҳолаш учун фойдаланилади.
“Таҳлил натижаларидан нафақат табиий монополияларни тартибга солиш соҳаларини янада уйғунлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда, балки беш давлатнинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларини эҳтимолий янгилаш мақсадида ҳам фойдаланиш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Маслаҳат қўмитаси томонидан табиий монополиялар бўйича таҳлилий ҳисобот тузилмаси тасдиқланди. Улар ҳужжатни 2025 йилнинг биринчи ярмида Олий Евроосиё иқтисодий кенгашига тақдим этишни режалаштирмоқда.
Томонлар, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларининг табиий монополиялар соҳасидаги қонунчилигини мувофиқлаштириш бўйича келгусидаги ишларни муҳокама қилишди. Уларга аниқлик киритиш учун ЕОИИ тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Табиий монополия — товар бозоридаги ҳолат. Унда технологик ҳусусиятларга кўра ишлаб чиқариш харажатлари ортиб кетиши муносабати билан муайян турдаги товарларга (ишларга, хизматларга) бўлган талабни қондиришнинг рақобатга асосланган шароитни яратиб бўлмайди ёки бундай шароитни яратиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш истиқболлари муҳокама қилинди