Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш истиқболлари муҳокама қилинди

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.11.2024
Oбуна бўлиш
Томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатларнинг молия соҳасидаги қонунчилигини уйғунлаштириш ва ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш истиқболлари масаласини кўриб чиқдилар.
ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев Қозоғистон Миллий банки раиси Тимур Сулейменов билан ишчи учрашув ўтказди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар чоғида томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) аъзо давлатларнинг молия соҳасидаги қонунчилигини уйғунлаштириш ва ЕОИИ умумий молия бозорини шакллантириш истиқболлари масаласини кўриб чиқдилар.
ЕИК Ҳайъати Раиси умумий бозорнинг мақсадлари ЕОИИ мамлакатлари ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш, трансчегаравий операцияларни амалга ошириш тартибини соддалаштириш ва ўзаро инвестицияларнинг ўсишига кўмаклашиш эканлигини таъкидлади.
“ЕОИИ умумий молия бозорини яратиш капиталнинг самарали тақсимланишини таъминлаш, молиявий хизматлар бозорида рақобатни кучайтириш, ўзаро кириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш, бизнес ва аҳоли учун молиявий маҳсулотлардан кенг фойдаланишга қулай шарт-шароитлар яратиш, инвесторлар ва молиявий хизматлар истеъмолчилари ҳимоясини таъминлашга чақиради”, — деди Бакитжан Сагинтаев.
Бу вазифани амалга ошириш учун Евроосиё иқтисодий комиссияси аъзо давлатлар билан биргаликда тизимли ишларни амалга ошириб, бир қатор халқаро шартномаларни тайёрламоқда.
Музокаралар натижасида Бакитжан Сагинтаев ва Тимур Сулейменов алоқаларни давом эттириш ва ташкилотлар ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантиришга келишиб олдилар.
Руководители министерств транспорта стран ЕАЭС обсудили перспективы взаимодействия в 2025 году - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2024
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатлари транспорт вазирликлари 2025 йил учун режаларни кўриб чиқишди
Янгиликлар лентаси
0