Танзила Нарбаева МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди

Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги парламент делегацияси Санкт-Петербургда бўлиб ўтган МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-сессиясида иштирок этди, дея хабар берди Ўзбекистон юқори палатаси матбуот хизмати.
Айтилишича, Нарбаева ўз нутқида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган ташаббусларни илгари сурди.
Мажлис давомида парламент аъзолари сайлов жараёнларини халқаро кузатиш институтининг демократияни ривожлантиришдаги роли масаласини кўриб чиқишди. Бугун МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси демократик тамойилларни илгари суриш, парламентаризм ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, халқлар ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутаётгани таъкидланди.
Парламентская делегация Узбекистана приняла участие в 57-й сессии Межпарламентской Ассамблеи СНГ
Ҳозирги вақтга қадар Ассамблеянинг кузатув миссиялари юздан ортиқ сайлов кампанияларини мониторинг қилишда қатнашди. Уларнинг таркибида Ўзбекистон парламенти аъзолари ҳам фаол иштирок этмоқда.
Иштирокчилар Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ташкил этилган Сайлов органлари раҳбарларининг маслаҳат кенгаши фаолиятига алоҳида урғу берди.
Мажлисда Ўзбекистон парламент делегацияси аъзолари кўп томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга кўмаклашадиган, қонун ижодкорлиги ташаббусларини акс эттирадиган ва Ўзбекистон манфаатларига хизмат қиладиган модел қонунлар ҳамда тавсияларни қўллаб-қувватлади.
Ҳамдўстлик мамлакатлари парламент аъзолари 20 тадан ортиқ ҳужжатларни қабул қилишди. МДҲ Парламентлараро Ассамблеясининг 57-ялпи мажлисида экология, таълим ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш соҳаларига оид янги қонунлар қабул қилиниб, намунавий қонунлар ва ҳужжатларнинг умумий сонини 700 тадан ортиққа етказди. Қабул қилинган ҳужжатлар миллий қонунчиликка татбиқ этиш учун иштирокчи давлатлар парламентларига юборилади.